Категории
Самые читаемые книги
ЧитаемОнлайн » Научные и научно-популярные книги » Прочая научная литература » Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш - Ибодулла Бойжонов

Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш - Ибодулла Бойжонов

Читать онлайн Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш - Ибодулла Бойжонов

Шрифт:

-
+

Интервал:

-
+

Закладка:

Сделать
1 2
Перейти на страницу:

Шаҳар муҳитини замон талаби даражасида бўлиши аввало шу шаҳардаги табиий асосларга боғлиқ. Аҳоли пунктининг материал фонди ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга. Чунки шаҳар ўзининг бутун таркибий қисмлари, турар жой бинолари ва жамоат иншоотлари, саноат комплекслари ва техник қурилмалари, магистраллари ва транспорт воситалари билан фазовий материал муҳитини сифатини яхшилайди ёки аксинча ёмон аҳволга олиб келади.

Шаҳар муҳитини ташкил этишда асосий тамойил қилиб тўлиқлик ва бўлинмаслик, унинг ҳамма таркибий қисмларини бир – бириси билан узвий боғлиқлигидир. Жиддий аҳамиятга эга бўлган боғлиқ жиҳатлардан яна бири шундаки, одамлар томонидан бу фаолият доимий бошқариб турилади.

Шаҳар муҳити сифатини таъминловчи ва белгиловчи омиллар нимада? Биринчидан экологик, мувозанатни сақлаш лозим. Иккинчидан, аҳолининг ҳаётий фаолияти, жамиятни ижтимоий – маданий ривожига қўшаётган ҳиссасини эътиборга олиб, уларга яшаш, ишлаш, дам олиш шароитларини тўла – тўкис яратиб бериш зарур. Бу эса одамларнинг ўз ён атрофидаги предметларни, меъморий – фазовий, техник тузилмаларни қадрлаши ва такомиллаштириб бориши билан чамбарчас боғликдир.

Шаҳар шароитида кўпинча антропоген типидаги муҳит устун келади, илмий-техника прогресси аҳолининг ўзига яраша ўсиб бораётган талаблари ва заруриятлари асосида ҳаётий шароитни ташкил қилишга хизмат қилади ва таъсир доирасини ўтказади.

Шаҳарлар ўзининг саноат иншоотлари, зич қурилиш-лари, аҳолининг кўплиги, турлича фаолият билан бандлиги, сунъий инженер – техник қурилмалари билан табиий муҳитни таниб бўлмайдиган даражада кўринишга олиб келади. Янги мураккаб система – биотехниксфера пайдо бўлади. У ўзининг муҳим, ҳали тўла аниқланмаган ва тарихий ўзгарувчан қонуниятлари негизида яшайди ва ривожланади. Одамлар атрофини ўраб турган муҳитни сифат даражасини кўтариш билан боғлиқ масалалар, яъни уни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва қайта ўзгартириш кўпроқ шаҳарсозлик аҳамиятига молик бўлган муҳим давлат вазифаси эканлигини англаб етадилар.

Шаҳар муҳитини меъморий режалаштириш одамлар-нинг ижтимоий фаолиятини оширади. Жамиятнинг тараққий топиши, маданий ривожи, техник имкониятлари ва табиий ресурсларини тобора бойиб, талаб даражасига кўтарилишини ифодалаб беради. Меъморий режалаштириш шу боисдан ҳам муҳим давлат аҳамиятига молик иш деб баҳоланади.

Бизнинг давримизда атроф – муҳитни қайта қуриш масштаби шунча кенг доирадаки у ҳозирги мавжуд экологик жараёнларни бузишга олиб келмайди деб бўлмайди. Экология ва табиатдаги эволюцион мувозанат жараёнларини ўргана бориб, шундай хулосага келиш мумкин: одам яратадиган сунъий муҳит кўпроқ унинг ўзига боғлиқ ва шаҳар маданияти ҳам унинг эҳтиёжи ва талабидан келиб чиқади. Бу масала-ларни ечишда ривожланган шахарсозлик илмини янада пухта эгаллаш лозим.

Бундай ҳолларда муҳими муҳит мувозанатини бузувчи, ифлослантирувчи, табиий ресурсларни йўқ бўлишига олиб келувчи ҳаракатни тўхтатиш тақоза қилинади.

Вазифа шундан иборатки, табиатда шундай биологик тенглик шароитини топиш керакки у инсон маданияти талаблари ривожига ва шунингдек замонавий шаҳарларни фундаментал ташкил бўлишига қарши чиқмаслиги лозим.

Бундай ҳолларда табиий ҳолат ва урбанизм муҳити ўз тўлалигини ҳар томонлама мураккаб бир – бириси билан боғланган системани ташкил этишга хизмат қилмоғи лозим. Шу мақсад юзасидан таъмирлашга қаратилган чора – тадбирлар мақсадга мувофиқ равишда шаҳарларнинг ресурсларини тўғри тақсимлаш ва фойдаланиш, функционал асосларда бир – бириси билан боғлиқ мехнат жойлари, турар жой, шаҳар материал фондини қайта қуриш ва турли аҳамиятга молик қурилган ва шаҳарнинг бўш ҳудудларини ободонлаштириш ва фойдала-нишга хизмат қилиши керак.

Шаҳарни функционал ташкил қилиш масалаларига унинг ҳудудини зоналаштириш, янги ерлар ўлчовларини аниқлаш, зич қурилган шаҳар ичкарисидаги ерлардан фойдаланиш, очиқ ҳудудларни кўкаламзорлаштирилган май-донлар билан, қурилган саноат ва фуқаро (жамоатчилик ва ту-рар жой) бинолари, коммунал техник қурилмалар, транспорт иншоотлари ва ҳакозалар билан тўғри солиштирилиши лозим.

Ҳудудлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш соҳасига турли аҳамиятга молик капитал фондларни бино ва иншоот-ларни қайта қуриш, эски шакллари сақланган бинолардан фойдаланиш характерлари ва янги қурилган фондлардан фойдаланиш, қурилиш зоналарини тартибга солиш, шаҳар ичкариси майдонларидан утилитар ва эстетик нормаларга таянган ҳолда қурилиш қаватларини ва зичлигини ўрнатиш.

Шаҳарларни таъмирлаш жараёнида унинг ҳар бир этапида қурилган ва очиқ майдонларни энг яхши ўзаро нисбат боғланишни таъминлаш лозим.

Шаҳарлар муҳитини қайта қуриш алоҳида олинган амалий фаолиятдир ва бу илмий тартибда учта бир-бириси билан боглиқ қуйидаги гуруҳларга бўлинади :

Биринчи гуруҳ талаби: техник прогрессни негатив томонларини бартараф қилиш, уни ҳолати ва шаҳар муҳити муҳофазаси ва унинг йўқотилган элементларини тиклаш.

Конец ознакомительного фрагмента.

1 2
Перейти на страницу:
На этой странице вы можете бесплатно скачать Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш - Ибодулла Бойжонов торрент бесплатно.
Комментарии
КОММЕНТАРИИ 👉
Комментарии
Татьяна
Татьяна 21.11.2024 - 19:18
Одним словом, Марк Твен!
Без носенко Сергей Михайлович
Без носенко Сергей Михайлович 25.10.2024 - 16:41
Я помню брата моего деда- Без носенко Григория Корнеевича, дядьку Фёдора т тётю Фаню. И много слышал от деда про Загранное, Танцы, Савгу...